Samsung янги авлод тақдимоти арафасида бўлажак Galaxy S22 смартфони ҳақида баъзи тафсилотларни маълум қиллди. Хусусан, уларнининг яратилишида қайта ишланган пластмассадан фойдаланилади.
Samsung компанияси смартфонларнинг таркибий қисмлари орасида океанга ташланган балиқ овлаш тўрларидан олинган янги материал қўлланилишини таъкидлаб ўтти. Бу элемент айнан нима эканлигини ишлаб чиқарувчи изоҳламади.
Galaxy S22 смартфонлар қаторига асосий моделдан ташқари Plus ва Ultra версиялари ҳам киради. Маълумки, қурилмалар янгиланган дизайн, такомиллаштирилган камера блоки ва 4 нанометрли технологиядан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган Exynos 2200 чипини олади.
Galaxy S22 Unpacked маросими 9 февралга режалаштирилган. Жанубий Корея компанияси нафақат Galaxy S22 смартфонлар сериясини, балки янги планшетлар, шунингдек, бошқа маҳсулотларни ҳам намойиш этиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ёз арафасида қор ёғди
Эртага юртимизнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан жанжаллашган ҳайдовчи қамалди
Даҳшат! Жиззахда ИИБ биносидан 7 кишининг жасади чиқди
Беморга дунёда биринчи бўлиб 3D-принтерда босилган сунъий кўз ўрнатилди