Эртага, 14 сентябрь куни Қўқон шаҳрида I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Тантанали очилиш маросими Қўқон марказидаги Худоёрхон ўрдаси майдонида бўлиб ўтади. Айни вақтда маросимга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Кеча, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирокида ҳунармандлар шаҳарчаси очилди ва кўргазмаларга старт берилди.
I Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида 12-13 сентябрь кунлари илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди.
Шу ерда Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича Президенти Кадда Кадумининг китоби тақдимоти бўлиб ўтди.Qalampir.uz Tahririyati
Тасодифий хабарлар
Коронавирус: ЖССТ Европа учун хавотирли прогнозини эълон қилди
Зеленский махфий бункерга эвакуация қилинди
Наманганда сув талашиб, 63 ёшли фуқарони уриб ўлдириб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сўнги 6 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?
Сирдарёда «кўча зўрлари»га жиноят иши қўзғатилди