Андижонда босқинчилар пистирмадаги ходимлар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, Хўжаобод тумани ИИБга туманда яшовчи фуқаронинг уйига босқинчилар ҳужум қилиши ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида фуқаронинг уйига пистирма қўйилган. Шу йил 18 май куни соат 00:10 ларда уч нафар ниқоб таққан ва пичоқ билан қуролланган шахслар фуқаронинг уйига бостириб кираётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг қаршилигига учраган. Шунда икки нафар босқинчи ушланган бир нафари эса қочиб кетган. Кейинчалик у ҳам туман макрказида ушланган. Босқинчилар 18 ёшли Н.Х., 19 ёшли Ж.Б. ва А.И.лар экани маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу йигитларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди
Ўзбекистонда 1,6 минг гектар ер ёқиб юборилди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ошди
Фарғона шаҳри ҳокими вазирга ўринбосар бўлди
Namanganda 18 yoshli qiz attraksionda jarohatlanib vafot etdi