AҚШ Украинага Эрондан мусодара қилинган 1,1 миллион дона 7,62 миллиметрли патронларни топширди, деб маълум қилган Aмерика Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM).
Қўмондонлик баёнотидан кўриниб турибдики, гап Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кемасини тутиб олиш вақтида олиб қўйилган ўқ-дорилар ҳақида кетмоқда.
«Қўшма Штатлар иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан Эроннинг минтақага тарқатаётган қурол-яроғи оқимига қарши барча қонуний воситаларни қўллаш тарафдори», — дейди AҚШ ҳарбийлари.
Улар Эроннинг беқарорлаштирувчи фаолиятига чек қўйиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини қўшимча қилишди.
Аввалроқ AҚШ Давлат департаменти ёзда Украинага Вашингтондан молиявий ёрдам ёрдам олишда давом этиш учун коррупцияга қарши курашга чақирувчи дипломатик нота юборгани маълум бўлганди.
Тасодифий хабарлар
«Кетиб қоладиганга ўхшайман» - Мирза Азизовнинг Зангиотадан ёзган илтижоли СМС хабари...
Энди Президентнинг ўз белгиси ва байроғи бўлади
Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди
Эҳтиёт бўлинг: сохта долларлар тарқалмоқда
Қашқадарёда ЙПХ ходими хизмат машинасида тўхташ тақиқланган жойда ухлаб қолди (видео)