Наманган вилояти Наманган тумани “Оқ ер” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида 27 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 июль куни соат 18:26 да 112 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Пучуғой” МФЙда яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Сирдарё дарёсида чўмилаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида сувда чўкиб кетган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қидирув-қутқарув отряди қутқарувчи ғаввослари томонидан сув остида, Наманган тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан эса сув устида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.
Қидирув ишлари якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
"5 сутка кўп" — фаоллар метрода ҳазиллашган қизга берилган жазодан норози
Хитой санкциялар сабаб арзонлашаётган рус компаниялари улушини сотиб олмоқчи
Хитой самарқандлик сохта «пайғамбар»га раддия берди, Мусулмонлар идораси эса унга ишонганлар кофир бўлишини эслатди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 84 млрд доллардан ошди
Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди