Бугун, 13 май куни соат 19:00 ларга яқин EFFECT.UZ сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учради. Бу ҳақда EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев таҳририятга видео мурожаат орқали маълум қилди.
Мухбирнинг айтишича, ҳолат Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаатини ўрганилгандан сўнг содир бўлган.
“Қува ҳокимлигидан чиқдик ва Фарғона шаҳарга қайтаётган вақтда оператор ўзининг машинасида биздан олдинлаб кетганди. Бироздан сўнг операторнинг қўнғироғидан сўнг, ушбу ҳолат содир бўлганидан хабар топдик. Биз орқадаги машинада эдик.
Бу ишни ким қилгани бизга аниқ эмас, аммо нега биз билан бундай ҳолат содир бўлганини айта олишимиз мумкин. Машинанинг ойналари синдирилган, оператор калтакланиб, кўзига газ сепилган. Ҳозирда унинг кўзлари яхши кўрмаяпти. Номаълум шахслар камерани олиб қочишган”, дейди EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев.
Маълумот учун, сўнгги кунлар давомида Ўзбекистонда журналистларга таҳдид қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Масалан, аввалроқ EFFECT.UZ сайтини танқидий мақола учун иш фаолиятидан чеклаб қўйишган бўлса, айнан шу кунларда Фарғонада яна бир аёл журналистга ҳокимият одами ташлангани хусусида мақола ва видеоларга гувоҳ бўлдик.
Бундан ташқари, Human.uz сайти журналисти Хуршид Далиев ҳам Тошкент вилояти ҳудудида ИИО ва ЙПХ ходимлари томонидан босимга учради.
Тасодифий хабарлар
Миришкор тумани ҳокими ишдан олинди «Бундайларга сафимизда ўрин йўқ» – O'zLiDeP Миришкор ҳокимини лавозимига нолойиқ деб хулоса берди
Украинада Зеленскийга «рақиб» топилди
Роналду ЖЧнинг энг ёмон футболчилари рамзий жамоасига киритилди
Болливуд юлдузи - Риши Капур 67 ёшида оламдан ўтди
«Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, ниятларингизни билсам дейман» – Шавкат Мирзиёев