Қашқадарёда эшакларни аёвсиз калтаклаган шахс 12 суткага қамалди

Қашқадарёда эшакларни аёвсиз калтаклаган шахс 12 суткага қамалди

Аввалроқ, Қашқадарёда бир нечта эркаклар эшакларни аёвсиз калтаклангани акст этган видеолавҳа тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. 

Аниқланишича, ўтган йили 20 августда Чироқчи тумани “Лангар” МФЙда яшовчи А.И. ва ўғли вояга етмаган Б.С. ҳовлисида эшакларга шафқатсизларча муносабатда бўлиб, урган. 

Ҳолат юзасидан тегишли маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Чироқчи туман судига юборилган.

Суд ҳайвонларга озор берган ота А. И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (вояга етмаган шахс ҳозирлигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ёхуд ҳайвонларнинг майиб бўлишига олиб келиш) билан айбдор деб топилиб, унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Воқеанинг иккинчи иштирокчиси судланувчининг ўғли Б.С. эса вояга етмагани учун унинг хатти-ҳаракати учун ҳам отаси А. И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган. Диёра Абдураҳмoнова

×