18 майдан бошлаб Қозоғистонда диний ибодат жойлари, кафелар, ошхоналар ва меҳмонхоналар иш фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда бугун, 13 май куни “Tengrinews.kz“ нашри хабар қилди.
“Бугун, 13 май куни коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида Бош вазир ўринбосари Эрали Туғжанов бошчилигидаги иқтисодиётни қайта тиклаш ва бандликни таъминлашга қаратилган бир қатор аниқ қарорлар қабул қилинди“ дейилади хабарда.
Шундай қилиб, 2020 йил 18 майдан бошлаб Қозоғистон ҳудудида қуйидаги фаолият турлари рухсат этилади:
– меҳмонхоналар мажмуалари;
– сиғими 30 ўринга мўлжалланган овқатланиш жойлари;
– санитария талабларига мувофиқ ёзги майдончалари бўлган очиқ ҳавода ишлайдиган умумий овқатланиш объектлари.
Бундан ташқари, 18 майдан бошлаб диний ибодат объектларининг санитария меъёрларига мувофиқ ишлаши қайта тикланмоқда. Бунда умумий фойдаланиш майдонининг 30 фоизидан кўпи тўлдирилмаслиги қатъий белгиланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 5 417 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 2 223 нафари соғайган, 32 нафари эса вафот этган. Мамлакатдаги мавжуд беморлар сони 3 162 тани ташкил қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев айрим тадбиркорлардан жарима ундиришни тақиқлади
Диққат! Ўзбекистонга жазирама қайтмоқда
Ўзбекистонга Россиянинг Sputnik Ligh вакцинаси олиб келинди
Туркияда 5 минг йил аввал ёпилган нон сотилмоқда
Самарқандлик 61 ёшли фуқаро бензин ташувчи машинани тўхтатиб, катта фожеанинг олдини олди