Янгиланган прогноз. Ўзбекистонда коронавирусга эртароқ барҳам бериладими?

Янгиланган прогноз. Ўзбекистонда коронавирусга эртароқ барҳам бериладими?

Бундан икки ҳафта илгари Ўзбекистондаги коронавирус боғлиқ вазият қачон якунланишини математик ҳисоб-китоблар орқали прогноз қилиб кўрган эдик. Шундан кейин битта "пандемия цикли", яъни 14 кун вақт ўтди.

Ушбу муддат учун қилган прогнозимиз қанчалик тўғри келганини таҳлил қилиб, кейинги давр учун тахминларимизга ўзгартириш киритамиз.

26 апрель куни амалга оширган ҳисоб-китобларда "касаллик юқиш коэффициенти" сифатида 0,9% олинган эди. Шундан келиб чиқиб, 27 апрель - 10 май оралиғида юртимизда 730 кишидан касаллик аниқланиши кутилган эди. Бахтимизга, бу вақт оралиғида кутганимиздан камроқ инсон инфекцияга чалинди — 549. Яъни "касаллик юқиш коэффициенти" 0,7 фоизга тушди. Бу бироз бўлса-да қувонарли ҳолат.

Аслида бу коэффициент камроқ бўлиши мумкин эди. Аммо чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган ҳамюртларимиз эвазига сўнгги кунда беморлар сони ошди.

Янгиланган прогноз. Ўзбекистонда коронавирусга эртароқ барҳам бериладими?

Касаллик юқиш коэффициентини 0,7% деб олган ҳолда, қолган даврлар учун ҳисоб-китобни қайтадан амалга оширамиз.

1) 11 май ҳолатига:
Ҳозир тахминан 40000 атрофида киши карантинга олинган.
2) 11.05 - 24.05 оралиғида:
Эҳтимолий аниқланиши мумкин — 280 бемор
Яна каратинга олиниши мумкин — 14000 - 15000
3) 25.05 - 08.06 оралиғида:
Эҳтимолий аниқланиши мумкин — 105 бемор.
Яна карантинга олинади — 5000 - 5500
4) 09.06 - 21.09 оралиғида:
Якуний босқичда 35-40 нафар бемор аниқланади, 1800-2000 одам карантинга олинади ва коронавирус тўлиқ жиловланган ҳисобланади.

×