Айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Қайд этилишича, ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Доллар курси аста-секин кўтарилмоқда
Turkish Airlines “Истанбул-Бухоро” парвозларни йўлга қўйди
Ўзбекистон делегацияси Хоманаийнинг дафн маросимида қатнашади
Сирдарёда “Kamaz”га урилган "Isuzu" ёниб кетди
Турк сериаллари юлдузи вафот этди