Шанхайдаги АIWAYS мобил алоқа провайдери Европа ва Хитойда электромобилларни қувватлантиришга мўлжалланган CARL автоном роботи яратиш учун еттита патент олди, деб ёзади CARakoom.
Патентлар робот конструкцияси ва тез қувватлантириш усулига бирдек тааллуқли.
Ишланма амалиётга жорий этилганидан сўнг роботни мобил дастур орқали чақириш имконияти яратилади. Робот электромобиль қаерда турганини ўзи аниқлайди, кейин эса автоматик тарзда унга уланади. Автомобильнинг эгаси жараёнда умуман қатнашмаса ҳам бўлади.
CARL исталган турдаги электромобилни тез қувватлантира олади. 30 ва 60 кВт қувватга эга CARL аккумуляторни 50 дақиқадан камроқ вақт ичида 80 фоизгача қувватлантиради. Бу эса хусусий ва корпоратив электромибиллар эгалари, шунингдек, инфратузилма ишлаб чиқарувчилари ва операторларга ҳам қўл келади.
«Энди ҳайдовчилар қувватлантириш станциясини излаб юриши шарт эмас, унинг ўзи электромобилни топиб олади. Биз электромобиллардан фойдаланишни содда, қулай ва ёқимли қилмоқчимиз», — дейди АIWAYS фирмаси раҳбари ўринбосари.
CARL электромобилни GPS маълумотлари орқали топади. У автомобилни қувватлантириб бўлганидан кейин навбатдаги мижозга хизмат кўрсатишга йўл олади ёки ўз станциясига қайтади.





Тасодифий хабарлар
Россияда вертолёт ичидаги йўловчилари билан бедарак йўқолди
Qo‘qon shahar hokimligi maktablarda ro‘mol o‘raydigan o‘quvchilar ro‘yxatlari tuzilayotganini tan oldi
Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам – ҳаммаси порахўр – Мирзиёев
Tashkent City бугундан яна очилди
Юртимизда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?