ДТМ ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратга муносабат билдирди.
Бугун 2 сентябрдан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланди ва дастлабки куннинг 1-сменаси якунланиб, 2-сменага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараён test2020.uz сайти орқали онлайн транслация қилинмоқда.
“1-сменада ўтказилган тест синовлари вақтида ижтимоий тармоқларда турли расмлар тарқалди. Улардан бири қуйида келтирилган. Мазкур расм 25 август куни Андижон вилоятида ҳокимият ташаббуси билан ўтказилган семинарда олинган бўлиб, бу расм бугунги тест синовларига алоқадор эмас.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа расмлар ҳам ўрганилмоқда ва ўрганиш натижасида керакли чоралар кўрилади.
Абитуриентлардан тест синовларига фақатгина паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан келишларини сўраймиз.
Агар жараёнда тақиқланган воситалар аниқланса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилади”, – дейилади
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев кам таъминланганларга Умрага боришда ёрдам берилишини айтди
Paxridin Matkarimov Janubiy Ural davlat universitetining o‘quv ishlari bo‘yicha prorektori Andrey Rodionov hamda ushbu universitetning xalqaro faoliyat bo‘yicha prorektori Olga Yaroshenko bilan uchrashdi
Наманганда «Президент кубоги» халқаро турнири ўтказилади
Жапаров Мирзиёевни ЕОИИ олий кенгаши йиғилишига таклиф қилди
Ўзбекистонда майнинг сўнгги ҳафтасида об-ҳаво рекорд даражада исийди