Ижтимоий тармоқларда "Бола бечоралар боғчага боришдан безиллаб колгандур" сарлавҳаси остида тарқалган видеороликга
муносабат
Чуст туман мактабгача таълим бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб мазкур ҳолатни аниқлаш бўйича Чуст туманидаги 43-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиб, ташкилот ходими тарбияланувчи болажонларни Янги йил байрам тадбирига тайёргарлик кўриш вақтида ўзининг жиянини бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамай бошқа болажонларни туртиб юргани сабабли қизишиб, ўз ҳатти-ҳаракатларини назорат қила олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан ташкилот ходими огоҳлантирилиб, меҳнат қонунчилигида кўрсатилган бандларга асосан чора кўрилишини маълум киламиз.
Ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги, болажонларга яхши муносабатда бўлиши бўйича барча ташкилот ходимларидан тушунтириш хатлари олиниши таъминланади.
Чуст туман МТБ
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда севган қизининг уйига борган йигит пичоқланди
Фуқаролардан 82 000 долларни алдаб олиб қўйган фирибгарлар ушланди
Ишини эплай олмаган вазирлар истеъфога чиқади – Президент
Ўзбекистонда барча умумтаълим мактаблари 14 сентябрдан очилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев ёнганларнинг оиласига ёрдам кўрсатишни буюрди