Хоразм вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқда тарқалган “Хоразмда Хитой вакцинасини олган аёл ногирон бўлиб қолдими?” сарлавҳаси остида чиққан видео бўйича баёнот берди.
Аниқланишича, 27 август куни соат 10:00 ларда Урганч шаҳрида яшовчи 30 ёшли аёл Ё.Салаева 1-сон оилавий поликлиникада шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга қарши кўрсатма бўлмагандан кейин ZF-UZ-VAC 202108110 вакцинаси билан эмланган.
Шу куни соат 21:17 ларда Ё.Салаева умумий ҳолсизлик ва қўл-оёқ тортишиши, нафас қисиши шикояти билан тез тиббий ёрдам чақирган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига олиб келиниб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Хоразм вилояти прокуратураси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинган, ҳозирда тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси қўшимча равишда маълум қилинади”, - дейилади баёнотда.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет»: бошланган ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
7 июль куни Қуёш бўронларининг “қўшалоқ зарбаси” юз беради
«Uzbekistan Airways» 4 август куни Истанбулга навбатдаги парвозни амалга оширмоқда
22 ёшли чегарачи ўзини отиб қўйди
ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилди