Кеча, 2 мартк уни Россия Мудофаа вазирлиги Украинага қарши уруш бошланганидан бери илк марта йўқотишларини очиқлади. Идорага кўра, 24 февралдан бери 498 киши ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган, 1,5 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
“Афсуски, махсус ҳарбий операцияда қатнашаётган сафдошларимиз орасида талафотлар бор. 498 нафар россиялик ҳарбий хизматни бажариш чоғида ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. 1597 нафар сафдошимиз жароҳат олди”, деган у.
Конашенков руслар орасида асир тушганлар бор-йўқлигини айтмаган. Унга кўра, ҳарбий хизматга чақирилувчилар ёки курсантлар урушда қатнашмайди.
РФ Мудофаа вазирлиги Украинанинг йўқотишлари ҳақида ҳам маълумот берган. Конашенковга кўра, Украина томонининг йўқотишлари анча юқори.
“Украина куч тузилмаларининг ҳарбий хизматчилари орасида 2870 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 3700 га яқини яраланди. Фақат тасдиқланган маълумотларга кўра, Украина ҳуқуқ-тартибот идораларининг қўлга олинган ҳарбий хизматчилари сони 572 кишини ташкил этади”, деган Мудофаа вазирлиги вакили.
Умуман олганда, операция давомида Россия кучлари Украина ҳудудидаги 1533 та объектга зарба берган, шу жумладан Украина Қуролли Кучларининг 54 та қўмондонлик пункти ва алоқа марказлари, С-300, “Бук М-1” ва Оса каби ҳаво мудофаасининг 39 та зенит-ракета тизимлари шунингдек, 52 радар станцияларига.
Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, жанглар давомида ерда 47 та самолёт ва ҳавода 13 та самолёт, 484 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 63 та кўп сонли ракеталар, 217 та артиллерия ва миномётлар, 336 та машина ва 47 та дрон йўқ қилинган.
Украина томони Россиянинг мамлакатдаги йўқотишлари борасида анчайин фарқли маълумот берган. Киев маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Россия қўшинларидан 5840 нафарини йўқотган.
Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Россия Қуролли кучларининг 30 та самолёт ва 31 та вертолёти, шунингдек, 9 та ҳаво мудофаа тизими, 40 та ракета тизими ва юзлаб ҳарбий техникаси уриб туширилган.
Таъкидланишича, йўқотишларни ҳисоблаш жанговар ҳаракатларнинг юқори интенсивлиги билан мураккаблашмоқда.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда қанча ўзбекистонлик хорижга кўчиб кетгани айтилди
Актриса Ситора Алимжонова турмуш ўртоғи билан ажрашди
Байрутдаги портлаш келтирган зарар ҳисобланди. Уч юз мингдан кўп одам уйсиз қолган
Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган энг кекса одам вафот этди
Наманганда бир кечада иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди