Бу йилги қабул жараёнида энг ёш абитуриент 14 ёшни, энг ёши катта абитуриент 87 ёшни ташкил этди.
2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди.
Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди.
Шундан кундузги таълим шаклига - 718 097 нафар, кечки таълим шаклига - 13 821 нафар, сиртқи таълим шаклига - 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди
Бу йилги қабул жараёнида энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) ташкил этди.
Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 45 минг 977 нафар абитуриент танлаган Андижон Давлат университети иккинчи, Қарши давлат университети эса 44 минг 676 нафар абитуриент билан учинчи ўринда қайд этилган.
Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасаси (биринчи сифатида танланган таълим йўналишига нисбатан, бир ўринга) эса Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали (29,47) бўлди.
Тасодифий хабарлар
Доллар расмий курси 12 900 сўмга етиб қолди
Қамчиқ довонидаги ЙТҲда Фуқаронинг хаёти сақлаб қолинди
Яқин қариндошларнинг ишончномасиз автомашина бошқаришига қачондан рухсат берилади?
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим фойдали қазилмалар бўйича меморандум имзоланди
Шавкат Мирзиёев 31 июл куни Беларусга ташриф буюради