Коронавирус касаллигини кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида етти мингга яқин қўшимча ўринлар тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова «Шифобахшуз» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Карантин чораларини юмшатилишининг сабаби, айни вақтга келиб соғлиқни сақлаш тизими касалликка кураши курашга тайёр бўлди. Агар касаллик ортиб кетса ҳам, бунга тизимни кучи етади. Қўшимча 6700 та шифо ўринлари тайёрлаб, моддий техника билан жиҳозланган. Уч мингга яқин малакали шифокорлар қўшимча куч сифатида тайёргарликдан ўтказилди», – деди мутахассис.
Абдусаматова хонимнинг қўшимча қилишича, караyтин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас.
Аввалроқ, Республика махсус комиссияс аъзоси Нурмат Отабеков карантин фалончи санада қайтар экан, деган фикрни айлантиргандан кўра чекловларга жиддий эътиборда бўлиш кераклиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилган. Хусусан, 15 августдан бошлаб автомобилларнинг кун давомида ҳаракатланишига, маҳаллий авиа ва темирйўл қатновига, хусусий боғча ва мактаблар фаолиятига, 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилган. 17 августдан вилоятлар ўртасида автотранспорт қатнови ҳамда жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобус қатнови тикланади, масжидлар қайта очилди. 20 августдан буюм бозорлари ва савдо мажмуалари қайта ишга тушди.
Тасодифий хабарлар
Камерун фуқаролари ўзбекистонликларнинг 340 минг доллар пулини ўзлаштиргани аниқланди
Европа Иттифоқи Украинани қабул қиладими?
Нетаняҳу ўзини ҳибсга олиш ҳақидаги қарорга муносабат билдирди
Расман: Қозоғистон октябрь ойи охиригача Россия газини Ўзбекистонга ташишни бошлайди
Bosh prokuratura xorazmlik jurnalist Davlatnazar Ro‘zmetov hibsga olinmaganligini ma’lum qildi