Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган — ОАВ

Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган — ОАВ

Украинадаги урушдан қайтган Россия армияси ҳарбий хизматчилари икки йил ичида камида 107 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлиб, юздан зиёд рус фуқароларига жароҳат етказган. Бу ҳақда «Вёрстка» нашри ёзди.

Ушбу жиноятлар россиялик 175 нафар ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 91 нафари урушга кетиш шарти билан қамоқдан чиқарилганлар, 84 нафари кўнгиллилар ёки РФ армияси ҳарбий хизматчилари.

Украинадаги уруш қатнашчилари Россияга қайтгач, 2022-2023 йилларда камида 84 та жиноятга қўл урган, жумладан:

  • 55 та қотиллик ҳолати (РФ ЖК 105-моддаси), шу жиноятларда жароҳатланганлар 76 нафар;
  • 18 та оғир тан жароҳати етказиш ҳолати (РФ ЖК 111-моддаси), оқибатда 18 киши вафот этган;
  • 9 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати (РФ ЖК 264-моддаси), 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган;
  • 2 та гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш ҳолати (РФ ЖК 230-моддаси), оқибатда вояга етмаган икки нафар шахс вафот этган.

Қотилликларга урушдан қайтган собиқ маҳкумлар энг кўп қўл ургани айтилмоқда. Терговчилар 36 та шундай жиноятни қайд этишди, жиноятчиларнинг қурбонига айланганлар сони 44 нафар. 19 та қотиллик ҳолати урушга кўнгилли бўлиб кетганлар ёки армия ҳарбий хизматчилари иштирокида бўлиб, улар Россиянинг 32 нафар фуқароси ўлимига сабабчи бўлишган.


Теглар:
×