Наманганда карантинни бузиб, ИИБ ходимларига бўйсунмаганлар жазоланди

Наманганда карантинни бузиб, ИИБ ходимларига бўйсунмаганлар жазоланди

Коронавирус пандемиясига қарши курашни янада кучайтириш бўйича мамлакатимизда барча зарур чоралар кўрилмоқда. Дунё миқёсида глобал муаммога айланган пандемия хавфини юмшатиш ва унинг кенг тарқалишини олдини олиш борасидаги энг зарур чоралардан бири бу шубҳасиз ахолининг яшаш ҳонадонида бўлиши, зарур бўлган озиқ-овқат ва дори-дармон воситаларидан ташқари ҳолатларда кўчага чиқмаслик ва карантин қоидаларига қатъий амал қилишдир. Акс ҳолда қонун доирасида чора кўрилишига сабаб бўлади. Мамалакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кескин чоралар билан кураш олиб борилаётган айни бир пайтда, мазкур ўрнатилган тартиб қоида талабларига ҳамма ҳам риоя қилаяпдими деган ҳақли савол туғилади. Аммо орамизда шундай фуқаролар борки, улар нафақат белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаяпти, балки, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда харакат қилаётганлар хам учраб турганлиги ачинарли ҳолатдир. Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи М. А ва А.Алар ана шундай фуқаролардандир.

Ҳуқуқбузарлар А.М ва А.А 2020 йил 14 апрель куни, жамиятда юриш-туриш қоидаларни қастдан мансимасдан, Наманган шаҳар Пахтакор кўчасида А.М ва Марғилон кўчасида А.А карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалишини олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларга зид равишда, бемақсад  ўзининг бошқарувида бўлган автомашинасида ҳаракатланиб, шахар ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, катта кўчада бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузиб, майда безорилик содир этганлар.

Ҳуқуқбузарлар А.М ваА.Аларнинг юқоридаги ғайриқонуний хатти-харакатлари Тўрақўрғон туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 14 апрель куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар А.М Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-моддаси 2-қисми, 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 34-моддаси тартибида унга нисбатан маъмурий қамоқ билан боғлиқ ҳуқуқ таъсир чораси;

Ҳуқуқбузар А.А Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-моддаси 2-қисми, 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 34-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорини йигирма баравари миқдорида 4.460.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Азиз хамюртлар, зарурият бўлмаса уйдан чиқманг – уйда қолинг. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг! Бу билан Сиз ўзингизни, фарзандларингизни, яқинларингизни ва бутун Ўзбекистон ҳалқини асраган ва коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишга жуда катта хисса қўшган бўласиз.

 Эгамназар Абдуллаев.
Тўрақўрғон туман маъмурий суди раиси

×