Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди. Шу муносабат билан шифохонада 500 та ўрин тайёрлаб қўйилган.
Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Шу муносабат билан подшоҳлик оиласига хизмат кўрсатувчи Подшоҳ Файсал номидаги шифохонада 500 та VIP-ўрин тайёрлаб қўйилган. Айни вақтда шифохонанинг жонлантириш бўлимида Ар-Риёд губернатори бўлган шаҳзодалардан бири жойлаштирилган.
Таъкидланишича, 84 ёшли подшоҳ Салмон Қизил денгиздаги оролда жойлашган саройида изоляцияда бўлади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва вазирлар ҳозирда изоляцияда қолмоқда.
Айни вақтда Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси сабабли йирик шаҳарлар қатъий карантинда қолмоқда. Бу ерда дўконларга ёки тиббий ёрдам учунгина кўчага чиқишга рухсат берилган.
Ҳозирда подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингга яқинни, вафот этганлар сони эса 41 нафарни ташкил қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шифокорларнинг саводсизлиги туфайли 2 яшар қиз ҳалок бўлди
Австралияда бир кунда 90 та кит ҳалок бўлди
Пичоқланган ўсмирнинг онаси президентга мурожаат қилди
Наманганда малака сертификатини сохталаштирган шифокорларга жиноят иши очилди
Элдор Шомуродов қайси клубга ўтиши маълум бўлди