Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида режиссёр ва мусиқачи Сакен Битаев ўлдирилди. Бу ҳақда унинг дўсти, журналист Дониёр Адилбеков ўзининг Facebook саҳифасида эълон қилган.
Таъкидланишича, талончилар Сакен Битаевни отиб ўлдирган, у тез ёрдам келмасидан вафот этган. Адилбековнинг сўзларига кўра, талончилар Битаевдан машина тортиб олмоқчи бўлган.
“Оломон орқадан келиб, эшикларни очишни бошлади. Талончилар машинани тарк этгандан кейин отишма бошлади. Битта ўқ Сакеннинг ўпкасини тешди”, деб ёзади журналист.
Шунингдек, у Битаевнинг ота-онаси ўғлининг жасадини олиб кета олмаслигини, чунки шаҳарда ўлимни ҳужжатлаштириш учун полиция ходимлари етарли эмаслигини айтган. Қайд этилишича, жиноятчилар топилмаган.
Маълумот ўрнида, Сакен Битаев Salamalec Sound мусиқий лойиҳасига асос солган ва хип-хоп жанридаги композицияларни ижро этган. У мусиқа соҳасидаги фаолиятидан ташқари режиссёрлик билан ҳам шуғулланган.
Бугун, 8 январь куни эрталаб ҳолатига Олма-отада отишма ва аксилтеррор операцияси давом этмоқда. Шаҳар аҳолиси шубҳали одамлар гуруҳларини аниқлашда полицияга ёрдам бермоқда. Жангарилар кичик майдонлар ва боғларда яширинган. Қалин туман ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ишини қийинлаштирмоқда. Таъкидланишича, Олма-ота вилоятида қўлга олинганлар орасида қўшни давлат фуқаролари ҳам бор.
Қозоғистонда умумий ҳисобда 4 мингга яқин террорчи қўлга олинган. Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари давлат ҳокимияти органларининг барча биноларини назоратга олган.
Тасодифий хабарлар
Shohjahon Ergashev: Havaskor boksda Shahram G‘iyosovni yengganman (video)
Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилади
2064 йил — Ер юзини қандай ўзгариш кутмоқда?
“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди
Зеленский Россия билан мулоқот қилиши учун шарт қўйди