АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, Алишер Усмоновга хат ёзди

АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, Алишер Усмоновга хат ёзди

Американинг Immix BioPharma Inc. компанияси раҳбари бўлган ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, миллиардер Алишер Усмоновга хат орқали мурожаат қилдилар. Улар миллиардердан препаратни ишлаб чиқариш ва Ўзбекистонда тарқатиш учун ёрдам сўраган.

“Газета.ru”нинг хабар беришича, хатда Immix BioPharma Inc. Американинг MannKind фармацевтика компанияси билан биргаликда қуруқ кукун шаклидаги дорини тайёрлашни бошлаб юборгани таъкидланган. Ушбу кукун коронавирус оқибатида юзага келадиган ўткир респиратор касалликларини бартараф этишга мўлжалланган ингаляторнинг асосий компоненти ҳисобланади.

Immix BioPharma Inc. турли респиратор касалликларга қарши бирдек фойдали ҳамда организм учун зарарсиз ва ишончли бўлган патогенларни ишлаб чиққан.

“Ўзбекистон Immix BioPharma Inc. билан биргаликда ушбу ноёб инновацион препаратни ишлаб чиқаришга буюртма бериш ва мамлакатда коронавирус тарқалишини тўхтатиш ҳамда ташқи бозорга экспорт қилиш имкониятига эга. Бу ўз навбатида республикани биотехнология саноатида дунёнинг етакчи давлатлари қаторига қўшади”, деган препарт муаллифларидан бири.

Immix коронавирус билан оғриган беморларни даволашни бошлаш ҳамкорликдаги биринчи қадам бўлади деб  ҳисоблаяпти. Чунки биринчи дозадан кейиноқ беморларнинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик шифокорлар дунёда биринчи бўлиб Австралия ва Америкадаги клиник синовларда саратон касаллигининг тўртинчи босқичини даволашда ишлатиладиган дориларни коронавирус билан оғриган беморларни даволашда ишлатиб кўриш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ, Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратиб, вакцина қайси давлатда яратилишидан қатъи назар уни мамлакатга олиб келишга ваъда берганди.

Суннатилла Абдуллаев Qalampir.uz

Теглар:
×