Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни автомобиль саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимиз автомобилсозлиги ўтган йигирма уч йил мобайнида изчил ривожланиб, ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топди. Жорий йил 1 октябрдан имтиёзлар бекор қилиниши билан ушбу тармоқ ҳам эркин бозор шароитига ўтади. Бу корхоналарда замонавий бошқарув механизмларини жорий этишни, маҳсулотларни бозорбоп ва рақобатбардош қилишни талаб этади.
Жорий йилнинг олти ойида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154 фоизга ошиб, 1 триллион сўм соф фойда олинган. Қарийб 73 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилинган. Ички бозорда маҳаллий автомашиналар улуши 97 фоизга етган.
Булар яхши, албатта. Бироқ, гап локализация даражаси ҳақида борганда рақамлар мақтанарли эмас. Бу кўрсаткич енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 45 фоиз, юк автомобиллари ва автобусларда 24 фоиз, холос.
Йиғилишда локализация даражасини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш орқали экспортни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолати ижобий баҳоланди
Эроннинг ортидан Ироқ ва Сурия ҳам ҳаво ҳудудини ёпди
Украинадан эвакуация қилинган талабаларнинг ўқишини соддалашган тартибда кўчириш бошланди
Исроил Ғазога ҳужумни кунига 4 соат тўхтатади – Оқ уй
Самарқанднинг энг йирик тумани «қизил» тоифага кирди. Вилоятда назорат кучайтирилган