Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди

«Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–216-сон, 07.07.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;

- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзуларини шакллантириш ҳамда уларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш тизими жорий қилинади.

«Агробанк» АТБнинг агромарказлари ва фермерлар мактаблари, Савдо-саноат палатаси тизимидаги саноат парклари ва инкубацион марказлар, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ўсимликлар ва ветеринария клиникалари томонидан кўрсатилаётган хизматларни қамраб олган ҳолда агрохизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади.

Халқаро мактаб юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил нодавлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади.

Халқаро мактабга ўқувчилар 2023/2024 ўқув йилидан 1-синфдан ҳамда 5-синфдан қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар ташкил этилади:

- Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали негизида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;

- идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre Of Excellence);

- ушбу марказда биотадқиқотлар ва технологиялар бўйича замонавий лабораториялар мажмуаси;

- қишлоқ хўжалиги экинларининг бирлашган Генбанки;

- Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси.


Манба

×