2021 йил 25 март куни соат 15 лар чамаси. Ўзининг 31 баҳорини қаршилаган судланувчи Ахрор Аминов (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг яшаш хонадонида, укаси Садир Аминов билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона токчасида турган, ошхона пичоғи билан Садирни ўнг биқин соҳасига қасддан бир маротаба уриб, оғир шикаст етказган.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Наманган вилоят филиалининг хулосасида С.Аминовнинг тан жароҳатлари қорин олд девори қорин бўшлиғига кириб борувчи ўткир предметдан санчилган кесилган жароҳати, жигар 8-сегменти тешиб ўтган санчилган кесилган жароҳати, гемоперигонеум кўринишида бўлиб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Наманган вилояти филиалининг судга оид физик-техник экспертиза хулосасида тақдим этилган жемперида ва футболкасида йиртилган ва чокидан сўкилган жароҳатлари бўлиб, ушбу жароҳатлар ҳосил бўлиш хусусиятига кўра қаттиқ ўтмас буюм таъсирида тортилишдан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Ахрор Аминовни, жабрланув Садир Аминовни, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, А.Аминовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмининг “л” банди билан айбли деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Азимжон Акбаров,
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони олти нафарга етди.
Тошкент шаҳар ҳокими қатъий огоҳлантирилди, бир қатор ҳоким ва ҳоким ўринбосарларлари, прокурор, солиқчилар ишдан бўшатилди
2021 йилда мигрантлар Ўзбекистонга неча млрд доллар юбориши тахмин қилинди
Urgutlik o‘quvchi sochini majburlab olgan va unga jarohat yetkazgan maktab direktori o‘rinbosaridan kechirim so‘radi
Расман: Тарихда илк марта ўзбекистонлик ММА’чи UFC аъзосига айланди! (+фото)