
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида буюк мутафаккир давлат ва жамият арбоби Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг миқёсдан нишонлаш мақсадида Наманган муҳандислик - қурилиш институтида факултетлараро "Биз Навоийни ўрганамиз" китобхонлик танлови ташкил этилмоқда. Навбатдаги бахс эса Машинасозлик ҳамда Қурилиш-технологияси факультетларининг иқтидорли талабалари ўртасида бўлиб ўтди.

Aлишер Навоийнинг буюк адабий қомуси - "Хамса" асосида ташкил этилган танловнинг 7 та шарт асосидаги қизғин бахслари натижасига кўра якунда Машинасозлик факультетининг "Фарҳод” жамоаси 147 балл, Қурилиш-технологияси факультетининг "Ёш Навоийшунослар" жамоаси 142 баллни қўлга киритди. Шу муносабат билан танловнинг финал босқичига йўл олган Машинасозлик факультети жамоаси, профессор ўқитувчилари ҳамда талабаларини табриклаймиз. Кейинги бахсларда омад тилаймиз.

Тасодифий хабарлар
Ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган жиноятчилар қўлга олинди
Футбол. Ўзбекистон олимпия жамоаси Хитойни мағлубиятга учратди
Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш чекланади
СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Карантин яна кучайса, стикерлар амал қиладими?