Бироз аввал Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони бир кунда 16 нафарга кўпайиб, 104 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.
28 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар икки нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев бугун вафот этган бемор ҳақида маълумот берди.
Санаевнинг EFFECT.UZ ахборот агентлигига маълум қилишича, оламдан ўтган бемор бошқа бир бемор билан мулоқатда бўлиб, касалликни юқтириб олган. У ўткир нафас етишмовчилиги ва икки томонлама пневмония хасталиги натижасида вафот этган. Айтилишича, (EFFECT.UZ ахборот агентлигига вафот этган беморнинг ёши маълум) фуқаро Тошкент шаҳрида яшаган.
Бугунги маълумотда кўрсатилган 16 бемордан 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинган, 7 нафари эса 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.
Ўзбекистонда коронавирус ортидан икки кунда икки фуқаро вафот этди. Кеча, 27 март куни вафот этган 72 ёшли онахон Наманган вилоятида истиқомат қилиб, инфекциясини Туркиядан қайтган қизидан юқтириб олган. Онахонни дафн этиш маросимида унинг бирор-бир яқини иштирок этмаган.
Коронавирусдан вафот этган бемор ҳақида маълумот берилди, у Тошкентлик бўлган
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Эроннинг ҳарбий салоҳияти солиштирилди (инфографика) ким кучли?
Юк машиналари ҳаракатига мавсумий чекловлар ўрнатилади – Президент қарори
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари «Қамчиқ» довонидаги вазиятдан огоҳлантирди.
Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида