Наманган халқаро аэропортига қўнган иккита рейсда Латвия ва Эрон давлатларидан ўзбекистонликлар олиб келинган. Тегишли дезинфекциялаш ишларидан сўнг, йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, автобусларда 14 кунлик карантин учун махсус тайёрланган муассасаларга олиб кетилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, фуқароларнинг бир гуруҳи «Косонсой» сиҳатгоҳига жойлаштирилган. Дам олиш масканида уларнинг белгиланган муддатда истиқомат қилишлари учун зарур шароитлар муҳайё этилган.
«Карантинга олинган ҳамюртларимизнинг саломатлиги қатъий назоратга олинган. Тегишли шифокорлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Дори-дармон ва дезинфекциялаш воситалари захираси яратилган. Карантиндагилар вақтларини кўнгилли ўтказишлари учун спорт жиҳозлари мавжуд. Савдо хизмати ҳам йўлга қўйилган. Сиҳатгоҳ ошхонасида 3 маҳал иссиқ овқат бериляпти» — дея таъкидлаган «Косонсой» санаторийси фаолияти ва ҳолати бўйича масъул Тоҳиржон Турдиев.
Аввал Рига—Тошкент йўналишида учган самолёт Наманганга қўнади барча йўловчилар карантинга олиниши, Намангандаги бозор ва дўконларда коронавирус сабаб нарх-наво ўсиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилаётгани ҳамда вилоятдаги масжидларда диний маросимлар вақтинча тўхтатилгани, уларнинг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши ҳақида хабарлар берилган.
Тасодифий хабарлар
«Counter Strike» бўйича 1 млн. долларлик турнир финалида қатнашган ўзбек. Ким у?
Юртимизда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул берилади
Банкдан 685 миллион сўм пулни ўмарган 7 хакерга ҳукм ўқилди
ЖССТ раҳбари: "Дунё вирус тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкин"