22 февраль куни куни тонгда Россиянинг Перм ўлкасида рўй берган ЙТҲда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ Оса туманида «Оса — Чернушка» трассасида Lada Largus (давлат рақами Ўзбекистонники) ва Симаз автобуси иштирокида содир бўлган. Ўзбекистонликларнинг икки нафари воқеа жойида, учинчиси эса касалхонада вафот этган.
Ўзбекистонлик яна уч фуқаро эса турли хил жароҳатлар билан туман марказий шифохонасига жойлаштирилган, улар тиббий муолажалар олмоқда.
Перм ўлкаси давлат автоинспекцияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Lada Largus автомобили иккинчи даражали йўлдан чиқаётганда Симаз автобусини ўтказиб юбормаган.
Ҳолат Бош консулхона назоратига олинган бўлиб, вафот этган фуқароларни жасадлари ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланган ва жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келинмоқда, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 13 ўзбекистонлик ортга қайтарилди
ССВ чиройли қоматга интилиб, инфаркт ва инсульт орттириб олаётган ёшларни огоҳлантирди
Ўзбекистонда 13 июлдан янги чекловлар кучга киради. Шанба ва якшанба кунлари автотранспортлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади
Диққат “омикрон”нинг янги мутацияси кенг тарқаляпти! Ўзбекистон ССВ огоҳлантирмоқда
Футбол турнирида санъаткорлар ва блогерлар оммавий жанжал чиқарди