Тўрақўрғон туманининг Мозоркўҳна қишлоғида яшовчи Икромжон ота Абдусаломов ярим асрдан бери томорқасида узум етиштириш баробарида узумларнинг янги навларини яратиш устида ҳам изланишлар олиб боради.
У нодир узумларнинг бир неча навини пайвандлаш усулида кўпайтириб, ҳудуд шароитига мослаштириб юқори мўл ҳосил олмоқда.Миришкор боғбон тажриба-синов майдонига айлантирган томорқасида нодир узумларни ўзаро пайвандлаш йўли билан уларданда нодирроқ кўплаб янги навларни яратган. Айни пайтда етмиш ёшини қарши олаётган изланувчан соҳибкорнинг токзорида қирқдан зиёд сархил узум навларини парваришланмоқда.
Маҳаллий ва хорижий давлатларидан келтириб ўстирилаётган эртапишар ва серҳосил навлар бирин-кетин мева бермоқда. Яқинда унинг «коллекцияси»дан кунчиқар мамлакат - Япониядан юборилган янги нав ҳам ӯрин олди.
Шу кунларда Икромжон ота меҳнати самараси – мавсумнинг илк ҳосили юртимиз бозорлари орқали юртдошларимиз дастурхонига етиб борди.
Тасодифий хабарлар
“Аҳмадбой”га 9 йил берган судья коронавирус қурбонига айланди
Фарғона ва Андижонда ташкилот ерини пулламоқчи бўлган мансабдорлар ушланди
Сирдарёда ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлган аёл воқеасига изоҳ берилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилади
Путин СССРнинг парчаланишини фожиа деб атади