Бугунги кунда электр энергияси, табиий газдан тежаб-тергаб фойдаланиш, фойдаланилган бу неъматлар учун вақтида тўловни амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Бироқ, ана шу маъсулиятни айрим истеъмолчилар томонидан унутиб қўйилаётган Бюро органлари томонидан олиб борилаётган кунлик тадбирлар давомида аниқланмоқда. Жумладан, Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан Бирлашган маҳалласида ўтказган мониторинг давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқладилар. Яъни, фуқаро Соҳиба Абрарова (исми фамилияси ўзгартирилган) нинг яшаш хонадонининг тўлов интизомига амал қилиш ҳолати ва энергия ресурсларидан фойдаланиш кўрилганда антиқа ҳолатга дуч келинди. Фуқаро электр ҳисоблагичдан ташқари кўз илғамас равишда яширин тармоқ тортиб, равишда фойдаланиб келган. Олиб борилган суриштирувлар жараёнида ушбу яширин тармоқ орқали 33.300 кВт соат, жами таъминотчи корхона манфаатларига 9.823.500 сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Ушбу ноқонуний ҳатти –ҳаракати билан фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилди. Қоидазубар истеъмолчига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланилди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда жазони ўташ шартлари ўзгарди
Алишер Усмонов компанияси Россиядаги яна бир футбол клубига ҳомийлик қилади
Чавандозларимиз Россия турнирида медалли бўлди
Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган факт ўз исботини топмади
Дубайда Баҳриддин Чустийнинг бир тонна мега-палови (фото)