Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездларининг тезлиги чекланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасаяди. Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ўз мижозларидан аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда
Биринчи хонимнинг кўз ёшлари: Зироат Мирзиёева Сардоба фожиаси жабрдийдаларидан хабар олди
«Охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди». Пўлат Аламдар роли билан танилган Нежати Шашмаз 48 ёшга тўлди
Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилди