Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди — Гонконгда коронавирус туфайли асосий эҳтиёж маҳсулотларининг етишмаслигидан ваҳимага тушиб қолган қуролланган босқинчилар 600 рулон ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетишди, деб ёзади «South China Morning Post» газетаси.
Маълумотларга кўра, коронавирус туфайли асосий маҳсулотлар етишмай қолишидан хавотирга тушиб қолган гонконгликлар гўшт, гуруч, лағмон, ҳожатхона қоғози, совун ва шунга ўхшаган бошқа маҳсулотларни улгуржи сотиб ола бошлашган.
Газетанинг ёзишича, душанба куни соат олтиларда Гонконгдаги дўконлардан бирининг олдида ниқобланган уч киши тахминан 50 қадоқ ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетишган. Полициянинг сўзларига кўра, жиноятчилардан бирининг қўлида ҳатто пичоқ ҳам бўлган. Моддий зарар — 130$ (1 минг Гонконг доллари).
Якшанба куни Гонконг Истеъмолчилар кенгаши бош директори маҳаллий аҳолига ҳожатхона қоғозини жуда кўп сотиб олмасликни ва уйида жуда кўп миқдорда сақламасликни тавсия этган. Чунки нам иқлим шароитида моғорлаб кетиши ҳеч гап эмас. Унинг айтишича, маҳсулот етказиб берувчилар ҳожатхона қоғози танқислиги бўлмаслигини маълум қилишган.
Гонконгда 57 киши COVID-19 коронавирусини юқтирган.
Тасодифий хабарлар
Асакадаги “рекетчи” аёллар, ноқонуний бозор, тартибсизлик ва гуруҳлар тортишуви қачонгача давом этади?
Баҳо ололмаган талабалар пул тўлайди
Экранларда кўринмай қолган машҳур ўзбек актрисалари ҳозир қаерда? (видео)
Бухорода қалбаки пул ясаб келган 4 нафар шахс қўлга олинди
Facebook Россиянинг талабини бажаришдан бош тортди. Россия эса таҳдид қилди