Жавоҳир Синдоров 425 минг долларлик турнир чемпиони бўлди

Жавоҳир Синдоров 425 минг долларлик турнир чемпиони бўлди

29 октябрь куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнири сўнги куни бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров турнир чемпионлигини қўлга киритди.

Уч кун давом этган мусобақада Жавоҳир Синдоров дунёнинг етакчи гроссмейстерлари – Хикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Прагнанандхага қарши баҳс олиб борди. Синдаров турнирни 20,5 очко билан якунлаб, биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг долларни ташкил этди. Ғолиб сифатида Жавоҳир 125 минг доллар асосий мукофотга эга бўлди. Бундан ташқари, у партиялардаги ғалабалари учун белгиланган пул бонуслари ҳамда чемпионга аталган қўшимча жекпотни ҳам қўлга киритади.


Эътиборлиси, ушбу мусобақа Жавоҳир Синдоровнинг жаҳон чемпионлик унвони учун Гукеш Доммаражуга қарши ўтказадиган учрашуви олдидаги сўнгги турнири бўлди. 


Теглар:
×