Душанба куни Саудия Арабистонида коронавируснинг дастлабки ҳолати қайд этилган эди. Пайшанбага келиб, мамлакатда коронавирус юқтириб олгани аниқланганлар сони 5 кишига етди, деб хабар бермоқда Saudi Gazzette.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, касалликка чалинганларнинг бешаласи ҳам Эронда бўлиб келган. Уларнинг баъзилари қиролликка Баҳрайн орқали кирган, келган пайтларида Эронда бўлиб қайтганини маълум қилмаган.
Ўтган ҳафта Умра зиёрати учун келадиган фуқароларнинг Саудия Арабистонига кириши тўхтатилган эди. Arab News`нинг хабар беришича, 4 мартдан бошлаб ушбу тақиқ қироллик фуқаролари ва резидентларига нисбатан ҳам амал қила бошлади.
Коронавирус энг кўп тарқалган 7та давлат фуқароларига Саудия Арабистонига кириш визалари берилмаяпти.
Масжид ул-ҳаромда кенг миқёсда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. AFP хабарига кўра, шу муносабат билан Каъба тавоф этиладиган асосий майдонга зиёратчиларнинг кириши чекланган. Чеклов Умрага рухсат берилгунига қадар амалда бўлиши айтилмоқда.
Қайд этиш керак, масжид ёпиб қўйилгани ёки бўшаб қолгани ҳақида асоссиз хабарлар ҳам тарқалмоқда. Аммо эҳтиёт чораси сифатида байтуллоҳнинг фақатгина Каъба атрофидаги очиқ майдонида зиёратчиларнинг тўпланиши чекланган бўлиб, зиёратчилар масжидга кириб ибодат қилишлари учун тўсиқ йўқ.
Ислом дунёсининг бош масжидида ўрнатилган вентиляция фильтрлари кунига 9 мартадан тозалаб чиқилмоқда, замзам суви тозалигига эътибор кучайтирилган.
Маълумот ўрнида, бу йил Рамазон апрель ойининг иккинчи ярмида бошланади, Ҳаж мавсуми июль ойи охирига тўғри келади.








Манба: Kun.uz
Тасодифий хабарлар
Арқадағ ўғлидан ҳокимиятни қайтариб олмоқчи – “Carnegie Politika”
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 100 000 га яқинлашмоқда
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов ҳокимликдаги қимматбаҳо машиналар нега кераклигини айтди
9 ой ичида 78 млрд сўмлик табиий газ ўғирланган
Мирзиёев бир гуруҳ ИИВ ходимларини мукофотлади