Наманган вилоятида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий тадбиркордан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган. МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан муқаддам 1000 АҚШ доллари ва 2 млн. 230 минг сўм пул маблағларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Тасодифий хабарлар
«Кетиб қоладиганга ўхшайман» - Мирза Азизовнинг Зангиотадан ёзган илтижоли СМС хабари...
Европа Иттифоқи Афғонистонга Ўзбекистон орқали ёрдам бермоқчи
Прокуратура Ўзбекистон бўйлаб долларфурушларни ушламоқда
Киевнинг яна бир тумани ўққа тутилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди