Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров кеча, 12 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди.
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз (2 та ғалаба, 2 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Қирол Абдулла Спорт Сити» стадионида ўтказди.
4 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Зоировга ҳиндистонлик Сандиб Сингҳ Батти (1 та ғалаба, 1 та мағлубият) рақиблик қилди. Жанг тўлиқ давом этди. Унда рақибини очколар ҳисобига мағлубиятга учратган Шаҳобиддин профессионал боксдаги 3-ғалабасини қўлга киритди.
Тасодифий хабарлар
Кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушди
Қодиров Украинадаги уруш охиригача олиб борилиши кераклигини айтди
COVID-19 вакцинаси ҳалолми? Ислом олимларининг фикри
Россия вакцинасида кимлар биринчи эмланиши маълум қилинди
Франциянинг собиқ президенти қамоқдан озод қилинди