Сингапурдаги ислом уламолари коронавирусга қарши эмлашни диний қонунлар нуқтаи назаридан баҳоладилар.
"Биз вакцинанинг хавфсиз ва самарали эканлиги аниқланиб, тиббий розилик олинганидан кейин эмланишни тавсия этамиз, чунки глобал пандемия шароитида одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш – фавқулодда эҳтиёждир", дейилади Сингапур Ислом уламолари кенгашининг баёнотида.
Сингапур уламоларига кўра, COVID-19 вакцинасига диний қарашлар "умумийроқ бўлиши ва унинг таркибий қисмларининг ҳалол табиати ҳақидаги тор доирадан ташқарига чиқиши керак”.
Олимлар 3 жиҳатни ҳисобга олганликларини таъкидлаганлар. Биринчидан, вакцинада одамларни қутқариш учун "ҳаётий зарурат" мавжуд. "Шунинг учун эмлаш инсон ҳаётининг муқаддаслиги тамойилларини ҳимоя қилиш ва зарарни олдини олиш учун муҳим воситадир".
Иккинчидан, "ҳар қандай вакцинаси салбий таъсирга эга бўлмаслиги ва эмланганларга зарарли эмаслиги тиббий томондан исботланган бўлиши керак."
Ва фақат учинчидан, индивидуал эмлаш таркибий қисмларининг рухсат этилишини кўриб чиқиш мантиқан тўғри келади. Нопок ёки тақиқланган моддалар аниқланганда ҳам, вакцинадан фойдаланиш жоиз деб ҳисобланиши мумкин. "Ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган ҳаром ва тақиқланган моддалар фильтрлашни ўз ичига олган кимёвий трансформациянинг бир неча босқичларини босиб ўтади ва бу уларни аниқланмайдиган ёки якуний маҳсулотда хоссасини ўзгартиради", деб таъкидлайди сингапурлик олимлар.
Фақиҳлар мисол сифатида чўчқа гўшти моддасидан олинган гепарин препарати ва таркибида трипсин бўлган ротавирус вакцинасини келтирганлар – уларнинг фикрига кўра, моддалар кимёвий жиҳатдан ўзгарган ва истеъмолга яроқли ҳолга келган.
Тасодифий хабарлар
В Узбекистане планируют выпустить в обращение новую банкноту номиналом 200 тысяч
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
41 миллион одам хавф ёқасида – БМТ
Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди
Россияда ўзбекистонликни дўппослаган полициячиларга нисбатан жиноий иш очилди