Олимлар коронавирусни пул орқали юқтириш мумкинлигини маълум қилди. "Известия" хабарига асосан.
Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети, болалардаги юқумли касалликлар кафедраси доценти Иван Коноваловнинг сўзларига кўра, янги 2019- nCoV маиший буюмлар, пул банкноталари ва уяли телефонлар орқали, ҳаво орқали юқадиган ҳар қандай инфекция каби юқтирилиши мумкин.
Вирус беморнинг йўтал ёки аксириши орқали ҳаво тарқалади, маиший буюмлар устига тушади. Бу грипп вируси, қизамиқ, сувчечак, риновирус ва янги коронавирусга хос.
Янги коронавирус
Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.
Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.
Вируснинг қурбонлари умумий сони 259 нафарга етди, 11791 одам у билан зарарланган. Бир кун ичида вирус билан касалланганлар сони 2102 нафарга кўпайган. Касалликдан тузалганлар сони 243 нафарга етди.
Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистон, Россияда юқтириш ҳолати қайд этилган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.
Тасодифий хабарлар
Доналд Трампнинг АҚШ президентлигидан кетишига оз қолдими?
Ғазода ҳар куни 400 бола ҳалок бўлади ёки яраланади – UNICEF
Фарғонада тиббиёт ходими коронавирусга чалинган фарзандини яширинча даволаб ўзи ва ҳамкасбларини вирус билан зарарлади
Россиялик депутат яна куракда турмайдиган даъво билан чиқди
O‘zbekiston musulmonlari idorasi: Alloh “rahbar qilib qo‘ydim” degan erkakning “kuyov salomi” musulmonlar uchun musibat