Фарғона шаҳридаги 1-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати томонидан ноқонуний ишдан бўшатилган аёл лавозимига қайта тикланди ва 21,3 млн сўм ундириб берилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Г.М. мурожаат қилиб, ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраган. Шундан сўнг мазкур иш Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан назоратга олинган.
Ҳолатга оид ҳужжатлар ўрганилганда, ишдан бўшатишга асос сифатида кўрсатилган сабаблар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 4-банди талабларига тўлиқ мувофиқ келмаслиги аниқланган. Хусусан, мурожаатчи 2017 йилдан бери узлуксиз ишлаб келаётгани, мазкур даврда унинг лавозимига нисбатан қўшимча малака талаби қўйилмагани инобатга олинмаган.
Шундан сўнг ишга тиклаш, мажбурий расмий сабабсиз ишга келмаган кунлари учун иш ҳақи ҳамда маънавий зарарни ундириш масаласида судга даъво аризаси киритилишида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг тегишли ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Г.M. тарбиячи лавозимига қайта тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун 16 300 000 сўм иш ҳақи ҳамда 5 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган.
Ҳозирда фуқаро Г.M. иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млн қарз беради
Нукусда ҳарбий хизматчи одамларга ҳужум қилди. У бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини пичоқлаган
АҚШ Эронга “жиддий оқибатлар” билан таҳдид қилди
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)
Россия дунёга, жумладан Ўзбекистонга АҚШ ҳақида мурожаат юбормоқчи