Андижонда мактаб директори ўринбосарини маънавий бузуқ, деб ҳақоратлагани учун блогерга қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, андижонлик блогер Отабек Нуритдинов Facebook ижтимоий тармоғида унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирган. Унда Андижон шаҳридаги 25-мактаб директор ўринбосари Г.М. болларни гейликда айблаб, туҳмат қилгани, болларни ҳимоя қилиб, бунинг туҳмат эканини айтиб, Г.М.ни хулқи бузуқ аёл экани ҳақида ёзгани учун унга жиноят иши очилганини билдирган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан мазкур жиноят иши назорат тартибида ўрганилди. Аниқланишича, 2020 йил октябрь ойида Абдуфатто Нуритдинов Facebook’даги «Отабек Нуритдинов» номли саҳифасида фуқаро Г.Мирзаевани «маънавий бузуқ аёл» ва шу каби сўзлар билан ҳақоратлаганлиги бўйича 20 ноябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бироқ жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда жиноят процессуал қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланган. Шу сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси (айбсизлик презумпцияси) 3-қисмига мувофиқ Абдуфатто Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Нуритдинов тахаллуси остидаги андижонлик блогер Абдуфатто Нуритдинов шу йилнинг январь ойида туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, 15 суткага қамалиб чиққанди. Блогер ўз постларида, асосан, Асака шаҳридаги мансабдорлар фаолиятидаги эҳтимолий коррупцион фактлар, бюджет маблағларини ўғирлаш ва талон-торож қилиш ҳолатлари ҳақида ёзган.
Февраль ойида эса Андижон шаҳрининг Асака туманидаги «Холид ибн Валид» жоме масжиди яқинида спиртли ичимликлар дўкони очилгани ҳақида 18 февраль куни пост жойлаганидан сўнг дўкон эгалари томонидан калтакланганди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда хорижлик «Аҳмадбойлар» ушланди
Ўқишга қайтган 35 нафар афғон талабаси
«Фоҳишахоналарни ёпиш имконимиз бор, лекин нега ёпмаймиз?» (видео)
Мадриднинг “Реал” клуб афсонаси вафот этди
Карантин даврида таровеҳ намози уйда қандай ўқилади?