ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2024 йили футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди.
Бугун, 23 июнь куни ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди.
Эътиборли жиҳати, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ФИФА тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2024 йилнинг 6 сентябридан 5 октябригача бўлиб ўтади. Унда 6та конференциядан 24та жамоа иштирок этади.
ЎФА Жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун ФИФАга 4та арена рўйхатини киритганди.
“Универсал” спорт саройи
“Хумо” арена
“Алпомиш” муз саройи
“Юнусобод” спорт мажмуаси
Тасодифий хабарлар
Kun.uz муҳаррири Ортиқхўжаев билан боғлиқ баъзи тафсилотларни очиқлади
Янги ҳафта ҳарорат кўтариладими?
“Пахталикўл” сув узатиш иншоотидаги носозлик 4 соат давомида бартараф этилади
Наманганда 100 минг сўм эвазига болалар ётоқхонаси фохишахонага айлантирилди
Жиззахда ҳам болаларни юпун кийимда олиб чиқишди аммо...