Исроилга яқинлашиб, мусулмонларга ва Исломга уруш эълон қилган Саудия қироллик оиласи, эндиликда Қуръони Каримни бузишликни бошлади. Саудия Арабистонига қарашли “Қирол Фаҳд Академияси” томонидан чоп қилинган Қуръони Каримнинг ибронийча таржимасида, Пайгамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад с.а.в нинг исми шарифи олиб ташланганлиги ва яна бошқа 300 та хатога йўл қўйилганлиги маълум қилинди. Бу хақда "tarjumon.uz" хабар берди.
“Илиқ Ислом” номи остида мамлакатни секулярлаштиришликга ҳаракат қилган Саудия Арабистони бошқаруви, эндиликда эса Қуръони Каримни ўзгартиришга киришди.
Саудия Арабистони Қироллик оиласига боғлиқ равишда дунёга тарқатилган Қуръони Каримлар устида тадқиқот олиб борган Қирол Фаҳд Академияси 300 та хилма-хил хатоларни Қуръони Каримнинг ибронийча таржимасига киритгани ошкор бўлди.
Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в нинг исми шарифи ибронийча таржимадан олиб ташланиб, Масжидул Ақсо эса «ҳайкал» деб таржима қилинган. Таржима Асад Немур Басул томонидан амалга оширилган бўлиб, ибронийча таржимадаги хатоларнинг яхудийларнинг муқаддас китоби саналган тахриф (ўзгартириб юборилган) этилган Тавротга нисбатан паралель шаклда ўзгартирилиб таржима қилинганлиги диққатларни тортди. Исроил билан яқин алоқа қурган Саудия Арабистони Қироллик саройининг Қуръони Каримни ўзгартириб, Исроилга янада яқинлашиш мақсади маълум бўлди.
“Фожиали хатолар бор”
Шаҳабиннинг хабарига кўра, бу фожиани Исроил тадқиқот мутахассиси Алаадин Ахмад маълум қилди. Ахмад: “Дунё бўйича Мусҳафи Шарифни чоп қилишликдан масъул бўлган Қирол Фаҳд Академияси тарафидан тадқиқ қилинган Қуръони Карим таржимаси нусхаларида, Ислом ақидасига фожиавий зарар берадиган хатолар мавжуд” деди. Ахмад: “…биринчи хато, биринчи сахифаданоқ бошланади ва Қуръони Карим- Қуръони Мубажжал, деб таржима қилинган” дейди.
Исро сурасидан “Масжид” калимасини олиб ташлаб, ўрнига “Ҳайкал” деб қўйишган.
Қуръон Каримда Исро сураси 7-оятдаги “аввал кирганлари каби яна Масжидга кирсинлар” ифодасидаги «масжид» калимаси ўрнига “ҳайкал” калимаси қўйилган.
Қуръони Каримни бундай ўзгартириш орқали сионистларнинг эътиқодига нисбатан паралеллик ифода қилдиришлик эса диққатни тортади. Сионистларга кўра, Масжидул Ақсонинг тагида Сулаймон а.с. нинг ҳайкали бор.
Пайгамбаримиз с.а.в исми шарифини ёза олмабдилар.
Сауднинг ибронийча Қуръони Карим таржимаси Муборак Пайғамбаримиз Ҳазрати Мухаммад Мустафо с.а.в муборак исми шарифлари китобнинг оҳирида, пайғамбарлар исмлари орасидан олиб ташланганлиги маълум бўлди. Яна, Исмоил а.с нинг исми зикр қилинган оятдан ҳам олиб ташланган.
Оятларни бошқача таржима қилишган.
Аҳмад яна кўп муташобих оятларни тушиниб бўлмайдиган тарзда, бошқа маънолар бериб таржима қилинганлигини айтди. Умумий ҳисобда 300 та хато борлигини билдирди.
Тасодифий хабарлар
Энди чет элда ишловчи мигрантларга ҳам солиқ солинадими? Қўмитадан изоҳ
"Сизни қамоққа олиб, оилангизни шарманда қиламиз": навоийлик эркак жиноятга қўл урди
«Британча» штаммни Ўзбекистонга киритмаслик мумкинмиди?
Ана холос! Ваъдасини бажармаган шаҳар ҳокими халқ томонидан калтакланди (видео)
«Толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди