2018 йил жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Жиноят Кодексининг 244 прим 1 моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган қўқонлик 23 ёшли “Т.А.”га инсонпарвалик тамойилларидан келиб чиқиб 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.
Лекин, у бундан тўғри хулоса чиқармасдан, “Телеграмм” мессенжерида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар раҳнамоларининг жиҳодга, шаҳидликка чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилди. Натижада Сурия давлатидаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида унинг қабиҳ режасига чек қўйилди.
Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида яшовчи 21 ёшли “Т.И.” ота-онасининг огоҳлантиришларига қарамай, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолди.
У “Телеграмм” мессенжерида гуруҳ очиб, экстремистик оқимлар раҳнамоларининг маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати”, “Катибатул Тавҳид ва Жиҳод” каби террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган, жиҳодга чорловчи материалларни жойлаштириб, ўз гуруҳи аъзолари сонини 45 нафарга етказди.
ДХХ ходимларининг сайъ-ҳаракати билан унинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Эндиликдаҳар икки шахс ҳам қонун олдида жавоб беради.
Тасодифий хабарлар
Карантин Рамазонгача тугайдими?
Бугун 5 та ҳудуддан ташқари барча вилоятларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли бўлиши мумкин
Германия собиқ канцлери Путин билан дўстлиги сабаб жазоланадиган бўлди
Аёл рашк туфайли 9 ёшли қизни бошига уриб каналга ташлаб юборди
Kаналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди