Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони подшоҳлигидаги муқаддас Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралайди. Бу ҳақда вазирлик баёнот эълон қилди.
“Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан тўлиқ бирдамлигимизни билдирамиз ҳамда муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, вазирлик барча томонларни максимал даражада вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирган.
“Кескинликни камайтириш, можаронинг янада тарқалишининг олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда яқинда она бўлган аёл қорнидан дастлаб тиббий дока, кейинчалик резина қўлқоплар чиқди
20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлаб кетди
Самарқандда бир ёшга ҳам тўлмаган ўғлини ўлдирган ота узоқ муддатга қамалди
Бугун ижтимоий тармоқлардa "Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди бўйича” расмий маълумот
Видео: Қирғизистонда коронавирусдан соғайган дастлабки уч беморнинг барчаси ўзбеклар экани маълум бўлди