Россия Украина билан чегара яқинида ҳарбий техника ва қўшинлар йиғишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри “Janes” ҳарбий-разведка компанияси томонидан ўрганилган сунъий йўлдош суратларига таяниб, хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб чегара ҳудудларига танклар, артиллерия қуроллари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари келтирилган. Россия Украина билан чегарага поезд ва самолётларда катта қўшинлар жўнатиб, оз вақт ичида салмоқли ҳарбий кучларни тўплаши мумкин.
Украина ҳарбийлари маълумотларига кўра, Москва аллақачон 122 минг ҳарбийни Украина билан чегарадан 200 километр узоқликда тўплаган.
ОАВ эса Россия Украина яқинида қўшинларини тўплагани ва 2022 йил бошида мамлакатга бостириб киришга тайёрланаётгани ҳақида хабар бермоқда. Россия эса ушбу маълумотларни рад этиб, Украинадаги ҳужум ҳақидаги хабарларни “қуруқ гаплар” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги чегара билан боғлиқ жиддий зиддиятлар 2014 йил Украинага қарашли Қримнинг Россия томонидан босиб олиниши ортидан аланга олганди. 2013 йил украин халқи, Президент Януковични Россияга сотилганликда ва Россия босими остида ғарб билан иқтисодий-сиёсий алоқаларни узишга уринаётгаликда айблаб, давлат тўнтариши ўтказганди. Норозилик акциялари ўтказилиши ортидан мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида жиддий тўсиқлар вужудга келган.
Европа оммавий ахборот воситалари ва АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, айни вақтда Россия ўзининг Ғарбий чегара ҳудудида 175 минг аскар тўпламоқда. Халқаро ҳамжамият эса буни Украинага таҳдид сифатида баҳоламоқда. Айни вақтда кун тартибида турган ушбу масала, 7 декабрь куни Путин ва Байден ўртасида кечган мулоқотда ҳам муҳокама қилинди.
Германиянинг “Bild” газетаси ҳатто Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун зилзила қайд этилди
Коронавируснинг ўлимга олиб келувчи сабаблардан яна бири аниқланди
Германия 25 минг афғон қочқинини қабул қилишга рози
“Barselona” “Valensiya”ga qarshi, Germaniyada grandlar to‘qnashuvi va Arveladze jamoasining Namanganga safari. Haftaning eng muhim 7 o‘yini
Наманган туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинган