Учрашувда сектор раҳбарлари, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги, бандлик, маҳалла ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 40 га яқин ёшлар иштирок этишди.

Вилоят прокурори ёшларнинг ҳар бир мурожаатини диққат билан тинглади ва уларга зарур тавсияларни берди.
Ёшлардан 48 та масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг 10 таси жойига чиқиб ўрганиш орқали шу кунинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 20 га якин аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Хусусан, Учқўргон туманида яшовчи А.А.нинг чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратиш масаласида қилган мурожаати шу куннинг ўзида АТ "Халқ банк" туман филиали томонидан қаноатлантирилди.

Ёки, ёшлардан яна бири – И.Д.нинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит асосида иссиқхона қуриб бериш ҳақидаги мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Тадбир давомида ёшларга тумандаги "Uztex" қўшма корхонасига саёҳат уюштирилиб, корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Тадбир якунида кичик бизнесни юритишга иштиёқманд ёшларга соҳага оид маълумотлар берилди.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимида ишлаш борасидаги бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфлайди — Euromonitor
Наманганда Халқ банки ходими коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.
Ўзбекистонга даҳшатли совуқ яқинлашмоқда
АҚШ ва Ғарбнинг Россиядаги воқеаларга алоқаси йўқ – Байден
Депутат: “Мактаблар очилишини Маҳаллий кенгашлар ҳал қилади деб кимни алдаяпсиз, жаноб вазир?”