Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий терма жамоа Евро-2024 дан кетганидан сўнг ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларга мурожаат қилди.
«Биз кўпроқ нарсани хоҳладик. Биз яхшироғига лойиқмиз. Португалия учун. Бизга берган барча нарсаларингиз ва шу пайтгача эришган барча нарсаларингиз учун миннатдормиз. Ишончим комилки, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам бу мерос шарафланади», - деб ёзди 39 ёшли Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Португалия бир кун аввал чорак финалда Францияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Роналду Европа чемпионатидаги 30-учрашувини ўтказиб, ўз рекордини янгилади. У ҳозирги Евро унинг учун охиргиси бўлишини аллақачон айтган.
Ярим финалда Франция Испания билан куч синашади. Ушбу учрашув 9 июль куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни сайловдаги ғалаба билан табриклади
Наманган вилоят СЭОМ мансабдорлари бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди
Трамп баъзи давлат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
Хитой ЕИ компанияларини “қора рўйхат”га тиқди
“Штраф”лар базаси нега йўқолиб қолди? ЙҲХББ тилга кирди