14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи тумани "Олмурут" маҳалласи ҳудудидан ўтган “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 22-километрида “Нексия” ва “ИСУЗИ” иштирокида ЙТҲ содир бўлди деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.
ЙҲХББнинг ҳабарига кўра, Учқўрғон туманида яшовчи М.Н Нексия автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Учқўрғон туманида яшовчи М.А бошқарувидаги “Исузи” (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) русумли автобуси билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса натижасида Нексия автомобили йўловчиси А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳайдовчи М.Н ҳамда икки йўловчи олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, “ИСУЗИ” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича олий даражадаги кенгаш тузилади
Мактаб ҳожатхонасига камера ўрнатилгани ростми? Изоҳ берилди
Tik Tok Россияда баъзи хизматларни тўхтатди
Депутат: “Мактаблар очилишини Маҳаллий кенгашлар ҳал қилади деб кимни алдаяпсиз, жаноб вазир?”
Хомиладор келиннинг жонига қасд қилиниши юзасидан Бош прокуратура маълумот берди