Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги мактабнинг ҳожатхонасига камера ўрнатилгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу мурожаат Самарқанд тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан атрофлича ўрганилган.
Ўрганишлар давомида мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Ш. ўғил болалар ҳожатхонасида тозаликка риоя этилмаётганлиги сабабли уларни тартибга чақириш учун ҳожатхонада (муляж) яроқсиз камера ўрнатганлиги аниқланган.
Ушбу камера яроқсиз бўлиб, тармоққа уланмаган, ўрганишлардан сўнг ускуна олиб ташланган.
Ишчи гуруҳи томонидан мактаб маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мактабда шундай вазиятга йўл қўйганлиги учун маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Ш.га нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини беш карра оширди
Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика бўйича 243 млн долларлик шартнома имзолади
Токиода JICA билан 3,5 миллиард долларлик янги дастур имзоланди (фото)
"Apple" ходимлари "iPhone" ишлатишдан қўрқади
Қашқадарёда ЙПХ ходими камера кўтарган оломон қуршовида қолиб кетди. Ходим жаримага тортилган (видео)